Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни жойларда ўрганиб, самарали ҳал этиш мақсадида тузилган Республика Ишчи гуруҳи аъзолари Арнасой туманининг Ғ.Ғулом маҳалласида бўлди.
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси ҳамда 2024–2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар юзасидан Ғ.Ғулом маҳалласида “Баркамол авлод” ва “Янги дала” кўчаларида яшовчи ижтимоий кам таъминланган аҳоли хонадон вакиллари билан учрашди.
Учрашув давомида юзасидан айрим аҳоли хонадонлардаги иморатларининг том қисмлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги боис уларни алмаштириб бериш, ёғингарчилик кунларида юриш учун ноқулайликлар туғдираётганлиги боис ҳовли йўлакчаларни шағал қилиб бериш, беморларнинг соғлигини тиклаш борасида тиббий дори-дармонлар билан таъминлаш ва ётиб даволаниш учун йўлланмалар олиб бериш ҳамда ногиронлик нафақасига чиқариш каби масалалар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди.
Арнасой туманида “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу каби тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати