Ҳозирги кунда фермер хўжаликлари ва умуман, қишлоқ хўжалиги соҳаси давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, соҳасида юқори ҳосилдорликка эришган илғор фермерлар ва намунали томорқачилар кўкрак нишонлари билан тақдирланиб келинмоқда.
Арнасой тумани ҳокимлигида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда Арнасой туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Собиров Мунаввар, Арнасой ИИБ бошлиғи подполковник Жасур Каримов, туман прокурори Икром Бегашевлар биргаликда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига кўкрак нишонларни топширди.
Қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтариш, соҳага инновацион технологияларни жалб қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, барча турдаги экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссалари, давлат дастурларини муваффақиятли амалга ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги улкан хизматлари учун 9 нафар “Илғор фермер” ва 6 нафар “Намунали томорқачи” ҳамда 39 нафари ташаккурномалар билан тақдирланди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати