Ortga qaytmoq Chop etmoq

Сайёр судда қўшнилар яраштирилди.

Жорий йилнинг 20 февраль куни жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг тергов судьяси Эрназаров Мақсуд Маматқулович томонидан Арнасой туманидаги О.Водий ва Янгибўстон махаллаларида сайёр суд мажлиси ва ва аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтди. 

Сайёр суд давомида электр тармоғидан ноқонуний фойдаланганлик, оилавий зўравонлик, бир-бирини ҳақорат қилганлик ҳолатлари юзасидан ишлар кўриб чиқилди. фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. 

Сайёр суд натижасидан бир-бирини ҳақорат қилган қўшнилар яраштирилди. Зеро, халқимиз уй олма қўшни ол деган.