ОСИЁ ЮЛДУЗИГА АЙЛАНГАН АРНАСОЙЛИК ЁШЛАР
Хабарингиз бор “New Talent” халқаро ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Менинг юртим телеканали ҳамда Ренессанс телеканаллари билан ҳамкорликда ўтказилган “ОСИЁ ЮЛДУЗЛАРИ II-халқаро танловида Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон каби давлатлари ўртасида ўтказилган нуфузли танловда Арнасой туман 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ижодкор ёшлари 3 та 1-ўрин, 5 та 2-ўрин, 2 та 3-ўрин ва 1 та дипломларни қўлга киритган эди.
Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов, туман ИИБ бошлиғи подполковник Жасур Каримовлар “ОСИЁ ЮЛДУЗЛАРИ II-халқаро танловлари каби бир қатор танловларда юқори ўринларни эгаллаб келган туман 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ижодкор ёшлари эътироф этиб ўтди.
– Миллий ўзликни англаш, эзгу қадриятлиларни сақлаш ва бойитиш, ёш авлод маънавиятини юксалтиришда ҳар бир соҳадаги ижодкор ёшларнинг ўрни беқиёс, - дейди туман ҳокими Одил Мусанов. – 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ижодкор ёшлари миллат руҳини ўз ижодлари орқали намоён қилиб, Осиё юлдузларига айланди.
Албатта ўқитувчи ва ўқувчи ёшларнинг бу каби ютуқларини эътироф этган ҳолда туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати