Telefonlar:
(0372) 372-10-10
(72) 223-11-11
Arnasoy tumani hokimligi » Tuman yangiliklari » Арнасой тумани “Наврўз” қўрғонида туризмни ривожлантириш мақсадида семинар ўтказилди

Арнасой тумани “Наврўз” қўрғонида туризмни ривожлантириш мақсадида семинар ўтказилди

20 февраль 2025, Четверг
39
0

Мамлакатимиз туризм салоҳиятини халқаро майдонларда кенг тарғиб қилиш ва туристик оқимни ошириш иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан биридир. Туризм нафақат мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис, Арнасой тумани Бахтли маҳалласи “Наврўз” қўрғони Айдар-Арнасой кўллари атрофида жойлашганлиги сабабли, у ердаги аҳоли ва туризм йўналишида тадбиркорлик қилиш истаги бўлган фуқаролар ўртасида семинар ташкил қилинди.

Мазкур семинарда, Жиззах вилояти Туризм бошқармаси ходимлари Нозимжон Усмонов, Фаёз Қўшақов, Наргиза Оқилова, Арнасой тумани ҳокими ўринбосари Эсонбой Яхшибоев, Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Наруз Атақулов, Арнасой тумани Савдо-саноат палатаси бошлиғи Анвар Юлдашев, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам аҳоли ва тадбиркорлар иштирок этишди.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари бўйича” ПҚ-12-сонли қарори асосида туризм салоҳияти юқори бўлган маҳаллаларда янги хизматларни жорий этиш ҳамда аҳолини туризм соҳасида иш билан таъминлаш режалаштирилган,-дейди Жиззах вилояти Туризм бошқармасининг инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорлар билан ишлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш шубаси мудири Фаёз Қўшақов.  Хусусан, туризм салоҳияти юқори бўлган 53 та маҳаллада янги хизматларни йўлга қўйиш орқали 1400 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва йилига 2,5 миллион хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, 40 та маҳаллада туризм хизматларини ривожлантириш, 121 та янги хизмат турларини жорий этиш, 77 та ўқув курсларини ташкил этиш, 264 та меҳмон уйи ва бошқа туристик жойлаштириш воситаларини яратиш, шунингдек, 33 та мавсумий кемпинг нуқталарини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Айдар-Арнасой кўлларига хорижий инвесторлар ҳамда тадбиркорларнинг қизиқиши тобора ортиб, кўл бўйи соҳилида замонавий кемпинглар, сайёҳларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ўтов-меҳмонхоналар ва хостеллар, сув транспорт хизматлари, савдо-дўконлари, спорт майдонлари, болалар учун ўйингоҳларни ишга тушириш борасида бир қатор лойиҳалар қайд этилди.

Наврўз қўрғонида аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ўтказилган семинар давомида туристларни жалб этишда оилавий меҳмон уйлари юритиш, хизмат кўрсатиш сервисларни барпо этиш, миллий урф-одатларга мос равишда уларни миллий таомлар билан кутиб олиш, хона хизматларининг санитария-гигиена талаблари, муомала маданияти каби бўйича билим ва кўникмалар берилди.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

Muhokama qiling
Fikr qo'shing
Fikr (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar